Халқаро валюта фонди экспертларининг Тошкент молия институтига ташрифи.

Халқаро валюта фонди экспертларининг Тошкент молия институтига ташрифи.

    Куни кеча Тошкент молия институтига Халқаро валюта фондининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори ўринбосари Жуҳа Каҳконен ҳамда соҳа экспертлари ташриф буюрдилар. Институт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида ташкиллаштирилган ушбу ташриф давомида Халқаро валюта фондининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори ўринбосари Жуҳа Каҳконеннинг “Халқаро валюта фондининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари минтақавий иқтисодий шарҳи” мавзусидаги маърузаси тингланди.

 

    Маърузачи томонидан Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатларининг макроиқтисодий барқарорлиги кўрсаткичлари, иқтисодий ўсиш суратлари, бюджет, солиқ ҳамда монетар сиёсати ҳолати таҳлиллари шунингдек, улар бўйича Халқаро валюта фондининг прогнозлари, тавсиялари тақдимот материаллари асосида шарҳлаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари, институт талабалари, докторантлари иштирокидаги маъруза якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачига мурожаат қилдилар ва тегишли жавоблар ҳамда зарурий фойдали маълумотларга эга бўлдилар.

 

16:30 / 2019-11-15
Success helper
Success warning